Maqolalar


Ҳизбут таҳрирчиларнинг бузуқ эътиқодига раддия


Ҳизбут таҳрирчиларнинг бузуқ эътиқодига раддия

Ҳизбут таҳрирнинг бузуқ эътиқодларидан бири, номаҳрам (яъни) бегона аёлни шаҳват билан бўлсин ёки шаҳватсиз бўлсин, уни ўпиш ва у билан қўл бериб сўрашиш мубоҳ дейдилар. Ҳолбуки, Аллоҳ таоло номаҳрамларни шаҳват билан ўпиш у ёқда турсин, уларга шаҳвоний назар билан қарашни ҳам ҳаром қилган. Бунинг далили қуйидаги оятда яққол намоён бўлади. “(Эй, Муҳаммад!) Мўминларга айтинг, кўзларини (номаҳрам аёллардан) қуйи тутсинлар ва авратларини (зинодан) сақласинлар! Мана шу улар учун энг тоза (йўл)дир. Албатта, Аллоҳ улар қилаётган (сир) синоатларидан хабардордир”.(Нур,30) Муфассирлар бу оятнинг тафсирида қуйидаги ҳадисни келтирадилар: Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам): “Эй, Али, назарни назарга улама. Чунки биринчисида (сенга гуноҳ йўқ) кейингисида эса (бор) дедилар”, - дедилар (Термизий ривояти). Яъни бир марта қарашдан кейинги назар солиш шайтоний қарашлар дейилмоқда. Аллоҳ таоло бу оятда Ўз Набийсига бу масалада мўминларга тавсия эмас, балки буйруқ беришни айтмоқда. Яъни мусулмон одам номаҳрамга шаҳват билан қараши мутлақо ҳаромдир. Бу нарсага уммат уламолари томонидан иттифоқ қилинган.



Зарафшон шаҳри бош имом хатиби Комилжон Шодмонов.