Maqolalar


ЗИНО ЖИРКАНЧ ИЛЛАТДИР


ЗИНО ЖИРКАНЧ ИЛЛАТДИР

Зино луғатда “фужур”, яъни фожир, жирканч иш маъносида келади. Исломда қайси бир амал инсонга ва инсоният жамиятига моддий ёки маънавий зарар келтирадиган бўлса, албатта у ҳаром қилинган. Зино ҳам одамларга моддий ва маънавий зарарлар келтиради ва улар орасида турли ҳил олдин кузатилмаган касалликларни келтириб чиқаради. Бу ҳадисда келган хабарни бугунли кунда ҳақлигини куриб турибмиз ота боболаримиз ҳатто эшитмаган ваболарни биз бошимиздан ўтқазмоқдамиз. Буларнинг барчаси зинонинг касофатидир. Имом Аҳмад Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Эркак ва аёл холи қолсалар учинчилари шайтон бўлади” деб айтганлар. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: “Ҳеч бирингиз никоҳида бўлмаган ёки бирорта маҳрами бўлмаган аёл ила бир уйда (бошқа хонада бўлса ҳам) тунаб қолмасин”. Бу ҳадисга қаранг жамиятни таназзулга олиб борадиган зинодан сақлаш учун Пайғамбаримиз бегона аёллар билан холий қолмаслик агар холий қолсалар унинг нақадар зарарли оқибатларга олиб келишини тушинтириб бераяптилар. Лекин зинодан узоқ бўлишимиз учун зинокорлардан узоқ бўлишимиз керак бўлади. Беодоб эркак ва аёллар билан дўстлашиш ҳам зинога олиб борувчи йўллардандир. Бундай инсонлар билан муносабат қуриш, улар билан дўст бўлиш гуноҳ ишларга бошлайдиган омил бўлганлиги учун ҲАРОМдир. Яхши дўст ва ёмон дўстнинг васфини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам гўзал суратда баён қилиб берганлар: “Яхши ҳамроҳ ва ёмон ҳамроҳнинг мисоли хушбўй атир сотувчи ва темирга дам урувчи кабидир. Хушбўй атир сотувчи ё сенга хушбўйлик суртиб қўяди ё ундан хушбўйлик сотиб оласан ё ундан келаётган хушбўй ҳиддан баҳра оласан. Темирга дам урувчи эса ё киймингни бир четини куйдириб қўйиши мумкин ё ундан қўланса ҳид келиб туради”. (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари). Ёмон инсонлар билан бирга улфат бўлиш манаман деган инсонларни ҳам бадном қилган. Бунга тарихдан ва ҳозирги кунимиздан сон–саноқсиз мисоллар келтириш мумкин. Бундай одамлар беайб инсонларни нафақат фаҳш кўчасига балки бошқа ҳалокат кўчаларига ҳам етаклаб кетадилар. Бундан сақланиш ва ўз атрофидагиларни сақлаш ҳар бир мўминга фарздир. Инсонни фаҳшга олиб борувчи йўллардан яна бири фаҳш бор жойларга боришдир. Кўмир конига кирган одамнинг кийими ва бадани қора бўлиб чиққанидек, бундай жойларга борган одам албатта гуноҳкор бўлиб чиқади. Бу эса мутлақо ҲАРОМ. Шунингдек фаҳш жойларни ташкил этиш, ундай жойларни ишлашига тўсқинлик қилмаслик ҳам ҲАРОМ. Қолаверса зино қарз. Ким зино қилса тўлаб беради дейилган. Бир куни масжидга бир оила яъни эри, хотини ва 19 ёшли ўғли билан мени олдимга киришлигини ва оилавий масалада келганлигини айтишди. Мен киришликка рухсат бердим. Шунда оила бекаси кўзига ёш олиб ўғлини ўқишга жўнатганлигини ва ўғли эса бир аёлга илакишиб қолганлигини ва унга уйланаман деяётганлигини йиғлаб айта бошлади. Шунда мен "янга сиз аввал ҳам масжидга келганмисиз, сизни аввал кўргандайман" десам у киши "ҳа келганман, аввал отасини бегона аёл билан юрганлиги учун отасини олиб келгандим. Отасидан куйгандим энди боламдан куйаяпман" деб йиғлаб юборди. Шунда мен отасига "зино қарз, гуноҳ из қолдиради дейилган кўрдингизми фарзандингиз изингиздан юрибди. Энди набирангиздан ҳам чиқмасин десангиз бу ишдан тўхтанг" деб тушинтирган бўлдим. Ҳа азизлар, бугун зўрман, пулим бор, кучу қудратим бор юриб қолай, зинолар қилиб қолай дейдиганлар наслидан юзини ерга қаратадиганлар чиқишига тайёр турсинлар. Аллоҳ Таоло жамиятни таназзулга олиб борадиган зинодан асрасин. Зарафшон шаҳар имом хатиби Комилжон Шодмонов.




Notice: Undefined index: avtor in /var/www/x_u_4115/data/www/zarafshon-jome.uz/maqola_ichi.php on line 50