Maqolalar


Фосид қоида ва фикрларга таянган - “Ҳизбут таҳрир”.


Фосид қоида ва фикрларга таянган - “Ҳизбут таҳрир”.

Ислом - тинчлик ва саодат динидир. У инсоннинг дунё ва охират саодатга эришишини таъминлайди. Ислом - инсоннинг ақл-иродаси ва истак-завқларини бир четга суриб, ўзининг оддий бир банда эканини англаб, фармон Аллоҳдан деб, Унинг иродасига бўйсуниши демакдир. Чунки бу дин ҳар қандай жамиятнинг ҳузур-ҳаловатини кафолотловчи ҳукмлардан таркиб топган. Бу ҳукмларга амал қилиб яшаш буюк бахтдир. Аммо, бу йўлда қусурга йўл қўйиш надоматга сабаб бўлади. Аллоҳ таоло Нисо сураси 115-оятида марҳамат қилади: “Ким ўзига ҳидоят равшан бўлгандан кейин Расулга хилоф қилса ва мўминларнинг йўлидан бошқа йўлга юрса, кетган томонига қўйиб қўямиз ва жаҳаннамга киритиб, куйдирамиз. У нақадар ёмон борар жой. Биз сўз юритмоқчи бўлган “Ҳизбут-таҳрир” оқими Аллоҳ ва Унинг расули фарз қилган илм олиш, илм талабидан юз ўгириб, ўзлари иддао қилаётган “халифалик давлати”ни қуришга уриниб ётибдилар. Ҳозирга келиб уларнинг бу вайронкор ғоялари йўлида минглаб мусулмонлар қурбон бўлди. 1948-йилда Тақиюддин Набҳоний (1909-1977) томонидан асос солинган бу оқим мусулмон жамиятларни парчалаб ташлаш учун қурилган диний-сиёсий оқимдир. Улар учун сиёсатдан бошқа соҳалар ҳатто диний бўлса ҳам иккинчи даражали бўлиб келган. “Ҳизбут-таҳрир”оқими даъватчилари аксар ҳолларда сиёсатдан нутқ қилишади. Улар маърузаларида кўпроқ урғу берадиган мавзулар, ҳалқда норозилик кайфиятини пайдо қилиш, ҳамда исёнкорлик руҳиятини сингдиришдир. Мазҳабсизликка берилагн оқим аъзоларининг эътиқодлари бир-биридан фарқ қилдаи. Улар бир-бирларини бош мақсадлари бўлган – Ислом халифалигини қайта тиклашга уринишга тарғиб қилишади. “Ҳизбут –таҳрир”нинг ғояси халифаликни қўлга киритиб, ер юзини мулк қилиб олишдир. Аммо, Аллоҳ таоло ер юзини ўзи истаган бандасига мулк қилиб беради. Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло : “Ер Аллоҳникидир! Уни (Ўзи) хоҳлаган бандаларига мерос қилиб берур. Оқибат (яхшиликлари) эса тақводорларга (тегишли)дир!”, деган (Аъроф сураси, 128-оят). Улар эса ўз ғояларини амалга ошириш йўлида Аллоҳнинг бу хукмидан ҳам, шариат ақидаларидан ҳам кўз юмади. Суннатда халифа йўқ пайтларда мусулмон киши нима қилиши лозимлигини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзлари тушунтириб берганлар. Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ ва бошқа муҳаддислар ривоят қилган саҳиҳ ҳадисда Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳу мусулмон уммати ичида жаҳаннам дарвозаларига даъват қилувчилар купайганида нима қилиш керак, деб сўрайдилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мусулмонлар жамоасини ва уларнинг имоми, яъни халифасини лозим тутасан,деганлар. Хузайфа розияллоҳу анҳу яна: “Агар мусулмонларнинг жамоаси ҳам, имоми ҳам бўлмасачи?!”, деганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Гарчи дарахт илдизини чайнаб бўлса ҳам ўша фирқаларнинг бирортасига қўшилма!”, деб жавоб берганлар. Ислом тарихидан ,шу кунга қадар эътиқодий муҳим масалаларда тўғри йўлдан оғиб, адашган бошқаларни ҳам домига тортиб кетган кўплаб оқимларга гувоҳмиз. Масалан, хавориж, шиа, мўътазила ва ҳаказо тоифаларни номларини келтириш мумкин. Фитна иғво йўллари билан ҳар даврда ўртага чиқувчи бундай тоифаларга , аҳли ҳақ олимлар томонидан оммани огоҳлантирилган ва уларга қарши илмий раддиялар бериб борилган. Ўз вақтида турли ўткинчи омиллар юзасидан пайдо бўлиб, маълум вақтдан кейин йўқ бўлиб кетган фирқа ва тоифалар бугунги кунда ҳам кўпчиликка нохушлик келтирмоқда. Иншаа Аллоҳ бу холатлар ҳам Ислом тарихида кўп кузатилгани каби ўткинчидир. Аллоҳ таоло мусулмонларнинг бошига тушган барча ташвишларни аритсин, адашган бандаларини Ўзининг тўғри йўлига бошласин! Зарафшон шахри бош имом хатиби: Комилжон Шодмонов.




Notice: Undefined index: avtor in /var/www/x_u_4115/data/www/zarafshon-jome.uz/maqola_ichi.php on line 50