Maqolalar


"Унинг дуоси ижобат бўлди..."


"Унинг дуоси ижобат бўлди..."

Қуръонни кўп ўқиш инсонни ўзи билмаган, ҳис қилмаган ҳолида тарбиялайди. Ҳамда иймони зиёда бўлади. Қалби таскин топади, ҳаёти унумли бўлади, ризқи кўпаяди, маҳзунлиги камаяди, гапларида фасоҳат кўрина бошлайди, бекорчи сўзларни айтишдан ҳоли бўлади, лағв мажлисларини тарк қилади, нолойиқ амалларни қилишни тарк этади. Чунки унинг қалби Қуръон тиловати билан нурафшон бўлади ва ойдинлашади... Абу Абдуллоҳ ал-Халилий раҳимаҳуллоҳ ҳикоя қилади: "Менинг онамнинг бобоси, Муслиҳуддин номи билан танилган Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Ҳанбалий 80 ёшигача ҳар икки кунда Қуръонни тўлиқ ўқиган ва саксон ёшдан ўтгач, уни ҳар куни бир марта хатм қила бошлаган". Абу Абдуллоҳ дейди: “Мен қўшнимиз Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Ҳабазий ал-Мадинийнинг менинг бобом ҳақида айтганларини эшитдим: "У солиҳ ва адолатпарвар одам эди, Қуръонни кўп ўқийдиган, кўп вақтини масжидда ўтказган ва узрсиз жамоат намозини қолдирмаган". У (ал-Мадиний) яна шундай деган: "Муслиҳуддин 80 ёшга кирганида:" Мен Аллоҳдан менга 90 ёшгача умр беришини ва Қуръонни ҳар куни тўлиқ ўқишимга ёрдам беришини сўрайман", деган эди. Унинг дуоси ижобат бўлди ва у ҳар куни Қуръонни хатм қилди”. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Темирга сув тегса занглаганидек бу қалблар ҳам занглайди”, дедилар. Шунда: “Эй Расулуллоҳ, унинг жилоси нима?” дейилди. У зот: “Ўлимни кўп эслаш ва Қуръон тиловат қилиш”, дедилар” (Байҳақий “Шуабул-иймон”да, Абу Нуайм “Ҳилйатул-авлийа”да ва Қузоъий “Муснадуш-шиҳаб”да ривоят қилган).




Notice: Undefined index: avtor in /var/www/x_u_4115/data/www/zarafshon-jome.uz/maqola_ichi.php on line 50